Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари.
14.10.2021
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат: -аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш; -шаҳарларни ва бошка аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш; -аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш; -ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

Ишонч телефонлар

Сўровнома

Интинтерактив давлат хизматлардан фойдаланишдан мақсадингиз?

Фото галерея

Видео галерея