Янгиликлар

ТАРИХИЙ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.

ТАРИХИЙ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.

07.08.2020
ТАРИХИЙ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.   Ўзбекистон ҳудудида илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда амалга оширилган бўлса сўнги марта эса 1989 йилда ўтказилиб, ўша пайтда республикамиз аҳолиси сони 19,7 миллион кишини ташкил этган. Бундан кўринадики 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилмаган. Аҳоли сони эса узоқ йиллардан буён жорий ҳисоб бўйича юритилиб келинмоқда. Ҳозирда аҳоли тўғрисидаги мавжуд маълумотлар аҳоли сони, яшаш шароити, маълумоти, бандлиги, ёш-жинс таркиби, миллат таркиби, республика ҳудудида аҳолининг жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар тўғрисида аниқ хулоса ва таҳлиллар қилишга етарлича имкон бермайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан жорий йилнинг  3 август куни миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш тўғрисидаги қарор имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 3 август куни миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш тўғрисидаги қарор имзоланди.

07.08.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан жорий йилнинг  3 август куни миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш тўғрисидаги қарор имзоланди. Қарор 14 та бандан иборат бўлиб миллий статистика тизимини такомиллаштири ва ривожлантиришни қабраб олган. 1-иловага  асосан 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статитистикасини ривожлантиришнинг миллий  стратегияси ишлаб чиқилди. 2-иловага  асосан 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статитистикасини ривожлантиришнинг миллий  стратегиясини амалга ошириш бўйича йўл харита   ишлаб чиқилди. 3-иловага мувофиқ  Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси  хузурида  Статистика кенгашининг  таркиби тасдиқланди.   4-иловага мувофиқ  Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси  хузурида  Статистика кенгашининг  низоми  тасдиқланди.  
Янгиқўрғонда “CALL-CENTER” - тиббий маслаҳат маркази иш бошлади.

Янгиқўрғонда “CALL-CENTER” - тиббий маслаҳат маркази иш бошлади.

04.08.2020
Янгиқўрғонда “CALL-CENTER” - тиббий маслаҳат маркази иш бошлади.
Туман ҳокими эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.

Туман ҳокими эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.

22.07.2020
Туман ҳокими эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш.

17.07.2020
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш   Янгиқўрғон туманидаги Кам таъминланган ва эҳтиёжманд аҳолининг оилавий тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ва бошқа манбалардан ажратилган маблағлар тўғрисида   М А Ъ Л У М О Т   Янгиқўрғон туманида жорий йилда 2 235 нафар таъминланган ва эҳтиёжманд ағолининг оилавий тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ва бошқа манбалар ҳисобидан жами 1 952.5 млн сўм ажратилди. Шундан: озиқ-овқат маҳсулотлари олган оилалар сони 1 686 та(748.8 млн); Қора мол олган оилалар сони 14 та(182.4 млн); Қўй ва эчки чорвачилик бўйича   оилалар сони 13 та(107.3 млн); Парранда олган фуқаролар сони 218 та(59.1 млн); Асалари йўналишида олган оилалар сони 12 та(229.9 млн); Иссиқхона йўналиши бўйича олган оилалар сони 76 та(558.6 млн); Комунал тўловлардан бўлган қарзни тўлаш учун маблағ олган оилалар сони 6 та(0.5 млн); Шунингдек, нақд пул кўринишида пул маблағлари олган оилалар сони 210 та 66.3 млн сўм маблағлар ажратилди.  

Агрофирманинг 105,8 гектар ерида Бирлашган Араб Амирликлари мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган 23 млн. АҚШ доллари қийматидаги лойиҳа асосида 40 та иш ўрни яратилиб, дастлаб интенсив боғ (гилос, ўрик, шафтоли, олхўри), иккинчи босқичда сиғими 4 минг тоннали музлатгич ва мевани қайта ишлаш заводи, учинчи босқичда эса логистика маркази ташкил этиш кўзда тутилган. Етиштирилган маҳсулотларни араб мамлакатлари, Россия, Хитой, Корея ва бошқа давлатларга экспортга йўналтириш режалаштирилган.

— Боғдорчилик ва сабзавотчиликда катта имкониятга эга Янгиқўрғон туманида бор-йўғи минг гектардан ошиқ интенсив боғ мавжудлигини сабабини изоҳлаш қийин. Аксарият боғ ва токзор майдонларларига хўжасизларча муносабат кўзга ташланади. Шу сабабли вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан самарасиз фойдаланиб келинаётган, бошқа экин турларига айлантирилган ерларни қонун асосида давлат захирасига ўтказиш ва очиқ, шаффоф танловлар натижасига кўра замонавий боғ ва токзорлар яратишга бел боғлаган деҳқон ва тадбиркорларга бериш кўзда тутилган, — деди Хайрулло Бозоров.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.