Янгиликлар

ТАРИХИЙ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.

ТАРИХИЙ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.

07.08.2020
ТАРИХИЙ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.   Ўзбекистон ҳудудида илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда амалга оширилган бўлса сўнги марта эса 1989 йилда ўтказилиб, ўша пайтда республикамиз аҳолиси сони 19,7 миллион кишини ташкил этган. Бундан кўринадики 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилмаган. Аҳоли сони эса узоқ йиллардан буён жорий ҳисоб бўйича юритилиб келинмоқда. Ҳозирда аҳоли тўғрисидаги мавжуд маълумотлар аҳоли сони, яшаш шароити, маълумоти, бандлиги, ёш-жинс таркиби, миллат таркиби, республика ҳудудида аҳолининг жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар тўғрисида аниқ хулоса ва таҳлиллар қилишга етарлича имкон бермайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан жорий йилнинг  3 август куни миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш тўғрисидаги қарор имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 3 август куни миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш тўғрисидаги қарор имзоланди.

07.08.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан жорий йилнинг  3 август куни миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш тўғрисидаги қарор имзоланди. Қарор 14 та бандан иборат бўлиб миллий статистика тизимини такомиллаштири ва ривожлантиришни қабраб олган. 1-иловага  асосан 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статитистикасини ривожлантиришнинг миллий  стратегияси ишлаб чиқилди. 2-иловага  асосан 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статитистикасини ривожлантиришнинг миллий  стратегиясини амалга ошириш бўйича йўл харита   ишлаб чиқилди. 3-иловага мувофиқ  Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси  хузурида  Статистика кенгашининг  таркиби тасдиқланди.   4-иловага мувофиқ  Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси  хузурида  Статистика кенгашининг  низоми  тасдиқланди.  
Янгиқўрғонда “CALL-CENTER” - тиббий маслаҳат маркази иш бошлади.

Янгиқўрғонда “CALL-CENTER” - тиббий маслаҳат маркази иш бошлади.

04.08.2020
Янгиқўрғонда “CALL-CENTER” - тиббий маслаҳат маркази иш бошлади.
Туман ҳокими эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.

Туман ҳокими эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.

22.07.2020
Туман ҳокими эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш.

17.07.2020
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш   Янгиқўрғон туманидаги Кам таъминланган ва эҳтиёжманд аҳолининг оилавий тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ва бошқа манбалардан ажратилган маблағлар тўғрисида   М А Ъ Л У М О Т   Янгиқўрғон туманида жорий йилда 2 235 нафар таъминланган ва эҳтиёжманд ағолининг оилавий тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ва бошқа манбалар ҳисобидан жами 1 952.5 млн сўм ажратилди. Шундан: озиқ-овқат маҳсулотлари олган оилалар сони 1 686 та(748.8 млн); Қора мол олган оилалар сони 14 та(182.4 млн); Қўй ва эчки чорвачилик бўйича   оилалар сони 13 та(107.3 млн); Парранда олган фуқаролар сони 218 та(59.1 млн); Асалари йўналишида олган оилалар сони 12 та(229.9 млн); Иссиқхона йўналиши бўйича олган оилалар сони 76 та(558.6 млн); Комунал тўловлардан бўлган қарзни тўлаш учун маблағ олган оилалар сони 6 та(0.5 млн); Шунингдек, нақд пул кўринишида пул маблағлари олган оилалар сони 210 та 66.3 млн сўм маблағлар ажратилди.  

Ҳалқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш каби эзгу фазилатлар бугунги синовли кунларда янада бўй кўрсатмоқда, Янгиқўрғон тумани ҳокими ҳамда туман ёшлар иттифоқи томонидан  Хадикент МФЙ худудида истиқомат қилувчи кам таъминланган ва эхтиёжманд оилаларни коронавирус пандемияси даврида ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда кўллаб-қуватлаш мақсадида хонадонларига ташриф буюриб мухтож оила вакилларига озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотлари тақдим этилиб моддий ва маънавий йордам кўрсатилди.