Янгиликлар

Таваллуд кун.

Таваллуд кун.

17.09.2020
Таваллуд кун.
Янгиқўрғон туманида Вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида ишсиз фуқароларни бандлигини таьминлаш мақсадида бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.

Янгиқўрғон туманида Вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида ишсиз фуқароларни бандлигини таьминлаш мақсадида бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.

11.09.2020
Янгиқўрғон туманида Вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида ишсиз фуқароларни бандлигини таьминлаш мақсадида бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди. Меҳнат ярмаркаси Янгиқўрғон туман ҳокимлиги "Мустақиллик майдони"да бўлиб ўтди. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 127 та корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари ўзларидаги мавжуд 294 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
2020 йил 28 август куни Янгиқўрғон туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

2020 йил 28 август куни Янгиқўрғон туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

28.08.2020
2020 йил 28 август куни Янгиқўрғон туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
1-сектор раҳбари туман ҳокими Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.

1-сектор раҳбари туман ҳокими Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.

21.08.2020
1-сектор раҳбари туман ҳокими Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш бўйича сектор худудидаги "Темир дафтар"га рўйхатга олинган "Нов" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида хонадонларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиб, рўйхатдан чиқариш бўйича  ўрганишлар олиб борди ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш юзасиданхам хонадон эгаларига тушинтиришлар берилди.
1-сектор раҳбари туман ҳокими А.Нажмиддинов камбағалликни қисқартириш юзасидан ўрганишлар олиб борди.

1-сектор раҳбари туман ҳокими А.Нажмиддинов камбағалликни қисқартириш юзасидан ўрганишлар олиб борди.

21.08.2020
1-сектор раҳбари туман ҳокими А.Нажмиддинов камбағалликни қисқартириш бўйича сектор худудидаги "Темир дафтар"га рўйхатга олинган Оқтом маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи оилаларни рўйхатдан чиқариш бўйича хонадонларига бориб ўрганди ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш юзасидан хам хонадон сохибларига тушинтиришлар берилди.

Қарорга асосан энг аввало, Давлат статистика қўмитасининг тизими - барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари – маҳаллий ҳокимиятлардан мустақиллиги тамойили мустаҳкамланди.  Тегишинча, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва ҳокимлар энди Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари номзодларини тақдим этишмайди.

Статистика органларининг фаолиятига, шу жумладан, расмий статистика ҳисоботлари ва кузатувларини ўтказиш ҳамда уларни нашр қилиш ва эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай тарзда аралашиш тақиқланди. Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинадиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти ҳисоблади.

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлди:

-бошқа расмий статистика ишлаб чиқарувчиларнинг статистика методологияларини халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан аудитдан ўтказиш. Аудит натижаларига кўра, вазирлик ва идораларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

-кузатувларни ўтказиш, расмий статистика материалларини шакллантириш ва таҳлилларни амалга ошириш мақсадида вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро электрон боғланиш. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Давлат статистика қўмитасининг сўровига мувофиқ ўзларининг ахборот тизимларига кириш ва ундан эркин фойдаланишни таъминлаш учун шахсан жавобгардирлар.

Ислоҳот Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Статистика кенгашига ҳам дахл қилади. Эслатиб ўтамиз, бу ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органидир. Унга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ва фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;статистика маълумотларининг шаффофлиги, ошкоралиги ва қулайлигини оширишни таъминлаш;қўмита томонидан долзарб, сифатли ва ишончли статистиканинг шакллантирилишига кўмаклашиш;мавжуд статистика маълумотлари ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини ҳамда уларнинг статистика маълумотларига бўлган ишончини ошириш учун фойдаланувчилар билан яқиндан алоқа ўрнатиш.

Жамоатчилик кенгаши фаолиятига ННТ, бизнес, ОАВ вакиллари, олимлар, миллий ва халқаро экспертлар жалб қилинади. Ҳар йили 1 декабрга қадар келаси йил учун Давлат статистика ишлари дастури Жамоатчилик кенгашига келишиш учун тақдим этилади, 1 октябрга қадар эса жорий йил дастурининг бажарилиши натижалари тўғрисидаги ҳисобот Статистика кенгашига келиб тушиши керак.

Давлат статистика қўмитасига рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш учун 65 та қўшимча штат бирлиги солиқ органлари штатини мақбуллаштириш ҳисобига ажратилди. Улардан 17 таси марказий аппаратга,
48 таси ҳудудий бошқармаларга берилади.

Янгиқўрғон туман статистика бўлими бошлиғи

                                                                                                                        У.Обидов