Янгиликлар

Таваллуд кун.

Таваллуд кун.

17.09.2020
Таваллуд кун.
Янгиқўрғон туманида Вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида ишсиз фуқароларни бандлигини таьминлаш мақсадида бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.

Янгиқўрғон туманида Вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида ишсиз фуқароларни бандлигини таьминлаш мақсадида бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.

11.09.2020
Янгиқўрғон туманида Вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида ишсиз фуқароларни бандлигини таьминлаш мақсадида бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди. Меҳнат ярмаркаси Янгиқўрғон туман ҳокимлиги "Мустақиллик майдони"да бўлиб ўтди. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 127 та корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари ўзларидаги мавжуд 294 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
2020 йил 28 август куни Янгиқўрғон туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

2020 йил 28 август куни Янгиқўрғон туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

28.08.2020
2020 йил 28 август куни Янгиқўрғон туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
1-сектор раҳбари туман ҳокими Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.

1-сектор раҳбари туман ҳокими Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.

21.08.2020
1-сектор раҳбари туман ҳокими Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш бўйича сектор худудидаги "Темир дафтар"га рўйхатга олинган "Нов" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида хонадонларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиб, рўйхатдан чиқариш бўйича  ўрганишлар олиб борди ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш юзасиданхам хонадон эгаларига тушинтиришлар берилди.
1-сектор раҳбари туман ҳокими А.Нажмиддинов камбағалликни қисқартириш юзасидан ўрганишлар олиб борди.

1-сектор раҳбари туман ҳокими А.Нажмиддинов камбағалликни қисқартириш юзасидан ўрганишлар олиб борди.

21.08.2020
1-сектор раҳбари туман ҳокими А.Нажмиддинов камбағалликни қисқартириш бўйича сектор худудидаги "Темир дафтар"га рўйхатга олинган Оқтом маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи оилаларни рўйхатдан чиқариш бўйича хонадонларига бориб ўрганди ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш юзасидан хам хонадон сохибларига тушинтиришлар берилди.

Аҳолини рўйхтаг олиш маълумотларининг одамлар ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга.

Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони билан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг муҳокама ва ҳуқуқий экспертизалардан сўнг 2020 йил 16 март куни қабул қилинди.

Қонун 5 боб, 31 моддадан иборат бўлиб, унда қонуннинг мақсади, асосий тушунчалар, аҳолини рўйхатга олишнинг вазифалари ва принциплари ёритиб берилган. Асосий принциплардан бири сифатида даврийлик принципи, яъни аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда камида бир марта ўтказилиши ҳамда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Яна бир муҳим принциплардан бири, бу шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги бўлиб, бунда аҳолини рўйхатга олиш жараёнида йиғилган шахсга доир маълумотлар махфий ҳисобланиши, улар респондентнинг розилигисиз ошкор этилмаслиги ва тарқатилмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.

Қонунда респондент тушунчасига ҳам аниқлик киритиб кетилган, яъни респондентлар – аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам респондент ҳисобланиши ёритиб ўтилган.

Шунингдек, Қонунда, аҳолини рўйхатга олишни тартибга солиш соҳасида давлат бошқаруви, махсус ваколатли давлат органи, рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари, аҳолини рўйхатга олишда иштирок этувчи респондентлар ва рўйхатга олувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тартиби, тадбирларни молиявий таъминлаш асослари белгилаб берилган. 

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.