Янгиликлар

 Вилоят ҳокимининг ўринбосари П.Ж.Маткаримов ташкил этилаётган “Ишга марҳамат” моно марказининг реконструкция жараёни билан танишди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари П.Ж.Маткаримов ташкил этилаётган “Ишга марҳамат” моно марказининг реконструкция жараёни билан танишди.

02.06.2020
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сонли қарори асосида, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат  муносабатлари вазрлиги ҳузурида банд бўлмаган аҳолига ҳизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” моно марказлари ташкил этилиши кўзда тутилган.
Демографик маълумотлар.

Демографик маълумотлар.

02.06.2020
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 1 чорак маълумотларга кўра 2020 йилнинг 1 апрель холатига  Наманган вилояти аҳолиси 2821,9 минг нафарга, шундан эркаклар 1432,1 минг нафар, аёллар эса 1389,8 нафарга етди. Эркаклар сони жами аҳолининг 50,7 фоизини, аёллар эса 49,3 фоизини ташкил этди. Туман ахолиси эса жорий йилнинг 1 апрел холатига 218,0 минг киши бўлиб, шундан 110,6 минг киши эркаклар, 107,4 минг киши аёллар ташкил этмоқда.  
Янгиқўрғон туман “Жўра Охунов Шарқ юлдузи” агрофирмаси пилла режасини  100 % гa бажарди.

Янгиқўрғон туман “Жўра Охунов Шарқ юлдузи” агрофирмаси пилла режасини 100 % гa бажарди.

01.06.2020
Жўра Охунов Шарқ юлдузи” агрофирмаси пиллакорлари жорий йил  пилла етиштириш режа-топшириғини 100 % га яъни, режада 13,8 тонна,  амалда 13,8 тоннага бажарди. Сўнги вақтларда туманда пиллачилик соҳасига катта эътибор қаратилиб соҳани янада ривожлантириш мақсадида турли қарор ва фармонлар билан яратиб берилаётган имтиёзлар соҳада фаолият олиб бориётган меҳнаткашлар учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўз навбатида мазкур яратилаётган имкониятларга жавоб тариқасида туман пиллакорлари самарали меҳнат қилиб келмоқда.
1-июнь -Халқаро болаларни химоя қилиш куни

1-июнь -Халқаро болаларни химоя қилиш куни

01.06.2020
Дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам 1-июнь - Халқаро болаларни химоя қилиш куни. Албатта бола бу-дунё, бола бу-ҳаёт мазмунининг ажралмас бир қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзлари эзгулик ва мехр билан тўлиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қуш мисоли. Бутун дунё бўйлаб ҳар йилнинг 1-июн куни “Халқаро болаларни химоя қилиш куни” сифатида нишонланади.
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари П.Ж.Маткаримов туманидаги “Лола ва Камалак” болалар ормогоҳларининг дам олиш мавсумига тайёргарлик холти билан танишди.

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари П.Ж.Маткаримов туманидаги “Лола ва Камалак” болалар ормогоҳларининг дам олиш мавсумига тайёргарлик холти билан танишди.

30.05.2020
Вилоят ҳокимининг ўринбосари “Лола ва Камалак” болалар оромгоҳларининг янги ишлаб чиқилган санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги , у ерда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди. Ўрганиш давомида оромгоҳга кириш йўлларини таъмирлаш, дарахтларни оқлаш ва турли хил ўт-ўланлардан тозалаш, мавсум бошлангунга қадар доимий дезинфекция ишларини олиб бориш юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.  

-Хурсандчилигимиз қўшалоқ бўлди. Бундан икки йил аввал — 2016 йил декабрида ҳам шундай бўлганди. Ўшанда дадам Содиқжон Ҳомидов ва онам Раънохон Ҳомидоваларга мамлакатимиз паспорти топширилганди. Президентимизга оиламиз номидан миннатдорлик билдирамиз, чунки у киши бошлаган хайрли ташаббус туфайли оиламизнинг 4 нафар аъзоси “Фуқаролиги бўлмаган шахс” деган номдан қутулдик, — дейди Юлдуз Ҳомидова.

Юлдуз ва Раъно опа Мамайдаги 32-умумтаълим мактабида фаолият юритишади. Раъно опа 1984 йилдан, Юлдуз эса 2011 йилдан бери шу ерда ишлаб келмоқда. Ўзи она тили ва адабиётдан, онаси бошланғич синфларда дарс беради. Опаси Дилфуза вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳамшира бўлиб ишлайди. Иккисининг ҳам икки нафардан фарзандлари бор.

Педагогнинг Ўзбекистон фуқароси бўлиб қайтгани мактабда катта байрамга айланиб кетди. Юлдузхонни ҳамкасблари ва шогирдлари, ўқувчилари қутлади. Унинг ўзи эса бу рағбатдан руҳланиб, юрт равнақи, ёш авлоднинг баркамол вояга етиши йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишга астойдил бел боғлади.