Янгиликлар

Янгиқўрғон туман ҳокими Нажмиддинов Асадулло Икрамовичнинг тумандаги кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига  мурожаати

Янгиқўрғон туман ҳокими Нажмиддинов Асадулло Икрамовичнинг тумандаги кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига мурожаати

20.11.2019
Ассалому алайкум, ҳурматли Ташаббускор тадбиркорлар!                                    Мамлакатимизда аҳоли бандлиги таъминлаш, уларни турмуш даражасини кескин ошириш, юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш орқали иқтисодиётимизни барқарорлигини таъминлаш мақсадида охирги йилларда муҳтарам Президентимизнинг Фармон ва қарорлари ҳамда Ҳукуматимизнинг кўплаб қарорлари қабул қилинди.
Истеъмолчилар жамияти аралашувидан сўнг мактабда турникет ўрнатилди

Истеъмолчилар жамияти аралашувидан сўнг мактабда турникет ўрнатилди

15.01.2019
Тумандаги 10-мактаб директори Аҳмаджон Неъматуллаев жорий йил 11-январь куни туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.
Янгиқўрғон туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳудуддаги махсус боғча тарбияланувчилари йўқланди.

Янгиқўрғон туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳудуддаги махсус боғча тарбияланувчилари йўқланди.

10.01.2019
20-сонли MTMда 140 нафар бола тарбияланмоқда. Уларнинг ҳар бирига совғалар ва ширинликлар улашилди. Боғча хоналарига гиламлар тўшалди. Қўй сўйилиб, мазали таомлар тайёрланди.
Янгиқўрғонда ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 оила янги хонадонли бўлди

Янгиқўрғонда ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 оила янги хонадонли бўлди

29.12.2018
Янги йил арафасида вилоятимиздаги кам таъминланган оилалар вакиллари ва оғир ижтимоий ҳолатга тушиб қолган хотин-қизларга 47 та хонадон калити топширилди. Улар орасида туманимиздан 5 киши бор.
“Нуроний” жамғармаси Янгиқўрғон туман бўлимига Spark тақдим этилди

“Нуроний” жамғармаси Янгиқўрғон туман бўлимига Spark тақдим этилди

29.12.2018
“Нуроний” жамғармаси вилоят, шаҳар ва туман бўлимларига 13 та Spark автомобили тақдим этилди. Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида бунга бағишланган тантанали маросимга мазкур бўлимлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари тўпланди.

Давлат ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг “дардини эшитиб”, муаммоларини кундалик ҳал қилиш бўйича янги тизим яратилиб, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
(Бизнес-омбудсман)
лавозими жорий қилинди ва унинг жойлардаги бўлинмалари ташкил этилди.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, ҳудудларда Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Бош вазир қабулхоналари ташкил этилди.

  Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб давлат хизматларини кўрсатиш тартиблари янада  соддалаштирилди, ушбу хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган Давлат хизматлари маркази ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сонли қарорига асосан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Солиқлар юкини қисқартириш, солиқ ва мажбурий тўловлар миқдорини камайтиришга оид қарорларлар қабул қилинди.

Ҳудудларда қатор имтиёзларга эга эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ташкил этилди.

Президентимизнинг топшириқларига асосан ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари тадбиркорлар муаммоларини тезкор бартараф этиш бўйича “Ҳоким ва тадбиркор” учрашувлари ўтказиб келинмоқда. Мазкур учрашувларда ҳозирги кунга қадар 500 ортиқ тадбиркорларни мурожаатлари кўриб чиқилди.

Туманда кейинги икки йил давомида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга шароитлар яратиб бериш ва уларни муаммоларини ўз муддатида ҳал этиб бериш ҳисобига саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида янги қувватларни ишга тушуриш натижасида 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Туманда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни асосан экспортга йўналтириш борасида солиқ ва божхона соҳасида яратиб берилаётган имкониятлар ҳисобига ўтган давр мобайнида 23,3 млн.долларлик маҳсулотларни экспортга йўналтирилди.        

Шунингдек, тумандаги саноат корхоналари томонидан ўтган 9 ой давомида 94,8 млрд.сўмлик (105,2%) саноат маҳсулотлари ҳамда
61,3 млрд.сўмлик (105,0%) халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.  

Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳисобига 225,1 млрд.сўмлик хизматлар кўрсатилди. 

Туманимиз асосан мева-сабзавотчиликга ихтисослашганлигини инобатга олиб бугунги кунда замонавий интенсив боғзорлар, етиштирилаётган маҳсулотларни сақлаш учун катта сиғимга эга музлаткичхоналар, уларни чуқур қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш борасида кўплаб қайта ишлаш корхоналари ташкил этилмоқда.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасини тубдан ривожлантириш, мева-сабзавотчилик тармоғини жадал ривожлантириш, соҳада юқори хосилдорликга эришиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни биринчи навбатда экспортга йўналтириш мақсадида мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этилди.  

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, сохага янги инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида Бирлашган Араб Амирлигининг “Sura General investments” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси томонидан 106 гектар майдонда замонавий интенсив боғзор ташкил этилмоқда.

Шунингдек, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик соҳаларини ривожлантириш орқали аҳолини арзон ва сифатли гўшт маҳсулотларига бўлган талабини қондириш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Аббосбек Илёсбек Нурмухаммад” фермер хўжалиги томонидан 66 бош ва “Оидл Султон чорва файз” МЧЖ томонидан 33 бош наслли қорамолларни келтирилиб боқиш йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари томонидан Жахон банки ва Ҳалқаро молия институтларининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига мева-сабзавотларни қайта ишлаш, сақлаш, саралаш, қадоқлаш, замонавий иссиқхоналар ҳамда чорвачилик йўналишида лойиҳалар амалга оширилмоқда.    

Бугунги кунда муҳим масалалардан бири бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган давр мобайнида 5 та корхона томонидан
22,1 млн.долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.    

Умуман олганда туманни иқтисодиётини мустахкамлаш, бунинг учун саноат корхоналарини ташкил этиш мақсадида барча коммуникация тармоқларига эга “Бунёдкор” кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда.

 

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар !

Юртбошимизнинг сўнгги 4 ой давомида кичик бизнесни янада  ривожлантириш масаласида 4 маротаба селектор йиғилиши ўтказганликлари масаланинг нечоғли долзарб эканлигини кўрсатади. 

Бироқ, шунга қарамасдан тадбиркорликни янада ривожлантиришда барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмаган. Жойларда мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иқтисодиётимизнинг ушбу муҳим йўналишига етарли эътибор бермаяптилар.

Айниқса, кредит маблағлари ажратиш ва коммуникация  тизимларига уланишга рухсатнома бериш  борасида хозирда хам муаммолар юзага келмоқда.

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Бош вазир қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни тахлил қилинганда мурожаатларнинг аксарияти кредит ва мухандислик комуникациясига боғлиқ масала эканлиги  маълум бўлди.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шарт-шароитларни яратиш борасида яна бир бор йиғилиш ўтказдилар.

Мазкур йиғилишда барча мансабдор раҳбарлар “Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” - деган бош ғояни ўзида акс эттириши, “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин”, - деган фикрни барча бирдек англаб олиши зарурлиги таъкидлаб ўтдилар.

Тадбиркорликка кўмак берувчи масъул идоралар тадбиркорга хизмат қилади, бунда ҳар бир идоранинг кун тартибида устувор масала
- тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг дардини эшитиш ва муаммоларини тезкор ҳал этиш бўлади.

Бундан буён тадбиркорлар жамиятда энг асосий етакчи кучга айланиб, барча маҳаллий давлат идоралар фаолиятига баҳо бериш ҳамда уларнинг фаолияти, энг аввало, тадбиркорларнинг манфаатларига хизмат қилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатадилар.

 

Ҳурматли тадбиркорлар !

 

Сизларни ишонтириб айтаманки келгуси 2020 йилда ҳам Муҳтарам Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш борасида барча зарурий чораларни кўриб бораман.

Ҳар бир лойиҳа шахсий назоратимиз остида бўлади. Лойиҳани ишлаб чиқишдан, то уни амалга оширишгача бўлган барча жараёнда бевосита кўмак бериш биринчи галдаги вазифамиздир.

Бир нарсани англашимиз керак: Сизнинг лойиҳангиз
- туманимизнинг эртанги келажаги ва аҳолимиз фаровонлигининг кафолатидир. Сиз туфайли туманда ишсизлик қисқаради, даромадлар ошади, оилаларимиз, аёлларимиз ва фарзандларимиз турмушидан миннатдор бўлиб, ўз юртида ҳаловат топади.

Тадбиркорларни қийнаётган иккита муҳим масала бор:
ер ажратиш ва кредит бериш. Бундан буён ҳақиқий тадбиркор бўлиш истагида юрганларга ер ажратиш очиқ-ошкора равишда, барча учун тенг шароитлар яратган ҳолда, электрон аукцион орқали амалга оширилади.

Кредит бериш тизими ҳам соддалаштирилиб (вилоят, республика банклари ваколатларини тумандаги банкларга бериш орқали), ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчиликларга барҳам берилади.

Эндиликда давлат органлари билан муносабатлар текшириш эмас, балки тадбиркорликка фақат ва фақат ёрдамлашиш нуқтаи назаридан қурилади;

ҳар бир тадбиркорнинг мулки дахлсиз, ҳеч бир тадбиркордан турли сабабларни важ қилиб, унинг мулки тортиб олинмаслиги ёки бузилмаслиги кафолатланади. Бунда, тадбиркорларнинг мол-мулкига барча раҳбарлар томонидан “ўз шахсий томорқам” деган қарашга барҳам бериш, тадбиркорлар мол-мулки дахлсизлигига тўлиқ ва виждонан риоя қилинади;

маҳаллий ҳокимлик идоралари вазифаларини тадбиркорларга юклаш ва уларни ҳомийликка мажбурлаш амалиётига бутунлай чек қўйилади.