Янгиликлар

“Қонунлар-ҳуқуқий ва қонуний манфаатларимиз қўрғони”

“Қонунлар-ҳуқуқий ва қонуний манфаатларимиз қўрғони”

21.02.2020
Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазийқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (ЎРҚ-561), “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги (ЎРҚ-562)  Қонунларини қабул қилиниши хотин-қизлар ўртасидаги муаммоларнинг ечимини таъминлашга асос бўлиши, ҳар бир тазийқ ва зўравонликдан жабр кўрган  аёлларга ҳамкорликда ёрдам чораларини таъминланиши, аёл қадр қимматини ошириш ва келажак авлодни рухий,  маънавий ҳар томонлама баркамол бўлиб шаклланишига хизмат қилишини тарғиб қилиш мақсадида Янгиқўрғон тумани “Реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази”да туман ҳокимлиги ҳамда туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида “Қонунлар-ҳуқуқий ва қонуний манфаатларимиз қўрғони” лойиҳаси асосида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ёшлар муаммолари ўрганилмоқда!

Ёшлар муаммолари ўрганилмоқда!

21.02.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил  27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзда бўлиб ўтган учрашувида берилган топшириқлари ижроси доирасида сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан учрашувлари, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича топшириқлар берилган бўлиб топшириқ ижроси доирасида бугун 1-сектор раҳбари туман ҳокими А.И.Нажмиддинов томонидан  “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 54-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлари билан танишди.
Заркентда манавият ва марифат маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Заркентда манавият ва марифат маркази фаолияти йўлга қўйилди.

17.02.2020
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан ҳудудларда сектор раҳбарлари, ташкилот ва идоралар раҳбарларининг мактабларни оталиққа олиш, умумтаълим мактабларида ижро органлари раҳбарлари, салоҳиятли тадбиркорлар, малакали банк ходимларини дарс ўтишларини ташкил этиш, Нуронийлар ва кексаларнинг ўзларини бой ҳаёт йўли ва ибратли тажрибасини ёшларга етказиш бўйича учрашувлар ташкил этиш, диний уламоларнинг мактабларда маърифат, бағрикенглик, одоб-аҳлоқ меъёрлари ҳамда улуғ аждодларимизнинг маънавий мероси тўғрисида тушунчалар бериш белгиланган.
Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари.

Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари.

10.02.2020
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1059-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган, мамлакатимизда ёшлар маънавиятини янада юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг оммалаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, санъат ва маданият масканларига жалб қилган ҳолда ёшлар қалбида санъатга муҳаббат туйғуларини уйғотиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида, бешта муҳим ташаббусни туманда ижросини таъминлаш мақсадида,жорий йилнинг 7-феврал куни Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғида “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси умуммиллий тарбиянинг асоси” мавзусида маънавият фестивали бўлиб ўтди.
Асадулла Икрамович Нажмиддинов Янгқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Асадулла Икрамович Нажмиддинов Янгқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

16.01.2020
Хақт депутатлари Янгиқўрғон туман кенгашининг 15 январ, чоршанба куни бўлиб ўтган олтинчи чақириқ биринчи сессиясида туман ҳокими лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди ва Асадулла Нажмиддинов Янгиқўрғон тумани ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди.  

Қабул қилинган Фармон аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишларидаги кенг қамровли тадбир бўлиб, кетма-кет ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлган учта босқични ўз ичига олади.

Биринчи босқич (3 йилгача бўлган муддат)да аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш, ўтказиш тамойиллари, услубий асослари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланади. Аҳолини рўйхатга олиш тадбири дастурини, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилишни ташкил этиш услубияти ишлаб чиқилади, аҳолини синов асосида рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этиш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ишлари олиб борилади. Ҳар бир рўйхатга олувчиларни ўз ҳудуди бўйича хариталар билан таъминланади, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш ва аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишнинг ташкилий режаси тузилади. Ҳар бир хонадон рақамланиши ва кўчалар номланиши амалга оширилади, замонавий хариталаш технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказилишини назорат қилиш, якуний натижаларни олиш ва тақдим этишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш орқали мониторинг қилиб борилади. Аҳолига аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади ва вазифалари ахборот-тушунтириш ишлари орқали таништирилади, рўйхатга олиш варақалари ва бошқа ҳужжатларни чоп этилиб, жойлардаги мутахассисларга етказилади.        Рўйхатга олиш участкаларини бино, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш ишлари ташкил этилади, рўйхатга олиш тадбирида иштирок этувчи вақтинчалик ходимлар ўқитилиб, уларни зарурий воситалар билан таъминланади.

Иккинчи босқичда (10 кундан 60 кунгача бўлган давр)
бевосита аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш ишлари амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш тадбири материаллари қайта ишлаш учун ихтисослашган тузилмаларга тақдим этилади.

Учинчи босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган давр) аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олинади, аҳолини рўйхатга олиш тадбири материалларини автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрланади, бирламчи маълумотларни киритиш, кодлаштириш, назорат ва таҳрир қилиш ишлари амалга оширилади, аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижалар олинади, аҳолини рўйхатга олиш тадбири натижаларини эълон қилиш ва уларни тарқатиш ишлари амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олиш аҳолининг аниқ сони, жинси, ёши, турмуш даражаси, таълим даражаси, ҳаёти, бандлиги, фуқаролиги ва бошқа демографик ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳусусиятларига кўра батафсил маълумотлар олишни таъминлайди. Бундан ташқари ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурлари, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини иш билан таъминлаш, миллий барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичларини шакллантириш, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотларни амалга ошириш, узоқ муддатли давлат бюджетини режалаштиришнинг асосини ташкил этади.

Туманимизнинг демографик маълумотлари 2019 йилнинг 1 октябрь холатига  аҳоли 216,0 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 4,3 % га кўпайган. Туғилиш даражаси 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида туғилганлар сони 3713 кишини ташкил қилган ва 2018 йилнинг мос даврига (3513 киши) нисбатан 200 кишига кўпайган бўлиб, туғилиш коеффициенти мос равишда 3,2 промилле (2018 йилнинг мос даврига 22,3 промилле)ни ташкил қилган.  

Янгиқўрғон туман статистика бўлими