Янгиликлар

“Қонунлар-ҳуқуқий ва қонуний манфаатларимиз қўрғони”

“Қонунлар-ҳуқуқий ва қонуний манфаатларимиз қўрғони”

21.02.2020
Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазийқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (ЎРҚ-561), “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги (ЎРҚ-562)  Қонунларини қабул қилиниши хотин-қизлар ўртасидаги муаммоларнинг ечимини таъминлашга асос бўлиши, ҳар бир тазийқ ва зўравонликдан жабр кўрган  аёлларга ҳамкорликда ёрдам чораларини таъминланиши, аёл қадр қимматини ошириш ва келажак авлодни рухий,  маънавий ҳар томонлама баркамол бўлиб шаклланишига хизмат қилишини тарғиб қилиш мақсадида Янгиқўрғон тумани “Реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази”да туман ҳокимлиги ҳамда туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида “Қонунлар-ҳуқуқий ва қонуний манфаатларимиз қўрғони” лойиҳаси асосида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ёшлар муаммолари ўрганилмоқда!

Ёшлар муаммолари ўрганилмоқда!

21.02.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил  27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзда бўлиб ўтган учрашувида берилган топшириқлари ижроси доирасида сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан учрашувлари, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича топшириқлар берилган бўлиб топшириқ ижроси доирасида бугун 1-сектор раҳбари туман ҳокими А.И.Нажмиддинов томонидан  “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 54-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлари билан танишди.
Заркентда манавият ва марифат маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Заркентда манавият ва марифат маркази фаолияти йўлга қўйилди.

17.02.2020
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан ҳудудларда сектор раҳбарлари, ташкилот ва идоралар раҳбарларининг мактабларни оталиққа олиш, умумтаълим мактабларида ижро органлари раҳбарлари, салоҳиятли тадбиркорлар, малакали банк ходимларини дарс ўтишларини ташкил этиш, Нуронийлар ва кексаларнинг ўзларини бой ҳаёт йўли ва ибратли тажрибасини ёшларга етказиш бўйича учрашувлар ташкил этиш, диний уламоларнинг мактабларда маърифат, бағрикенглик, одоб-аҳлоқ меъёрлари ҳамда улуғ аждодларимизнинг маънавий мероси тўғрисида тушунчалар бериш белгиланган.
Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари.

Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари.

10.02.2020
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1059-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган, мамлакатимизда ёшлар маънавиятини янада юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг оммалаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, санъат ва маданият масканларига жалб қилган ҳолда ёшлар қалбида санъатга муҳаббат туйғуларини уйғотиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида, бешта муҳим ташаббусни туманда ижросини таъминлаш мақсадида,жорий йилнинг 7-феврал куни Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғида “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси умуммиллий тарбиянинг асоси” мавзусида маънавият фестивали бўлиб ўтди.
Асадулла Икрамович Нажмиддинов Янгқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Асадулла Икрамович Нажмиддинов Янгқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

16.01.2020
Хақт депутатлари Янгиқўрғон туман кенгашининг 15 январ, чоршанба куни бўлиб ўтган олтинчи чақириқ биринчи сессиясида туман ҳокими лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди ва Асадулла Нажмиддинов Янгиқўрғон тумани ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди.  

Муддатида тақдим этилмаган ҳисобот учун Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг215-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 7-10 баробаригача маъмурий жарима қўлланилиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Ҳисобот юзасидан савол ва таклифлар учун 63-21-498 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Янгиқўрғон туман статистика бўлими