Янгиликлар

Абдуллаев Дониёр Икромжанович тумани ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.

Абдуллаев Дониёр Икромжанович тумани ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.

02.04.2020
Абдуллаев Дониёр Икромжанович Янгиқўрғон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий - маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Янгиқўрғон туманида “СОVID-19” коронавирус инфекциясини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ фуқаролар карантинга олинди.

Янгиқўрғон туманида “СОVID-19” коронавирус инфекциясини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ фуқаролар карантинга олинди.

02.04.2020
Янгиқўрғон туманида “СОVID-19” коронавирус инфекциясини олдини олиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан бугунги кунда чет давлатлардан қайтаётган фуқароларимизни тўлиқ карантинга олиш мақсадида туманимиздаги “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган “Камалак” дам олиш оромгохида барча шарт-шароитлар яратилиб, ушбу бинога 53 нафар фуқаролар жойлаштирилди.
туманда дезинфекция ишлари давом этмоқда.

туманда дезинфекция ишлари давом этмоқда.

01.04.2020
Янгиқўрғон туманида коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш мақсадида туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан барча маҳалла фуқаролар йиғинларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Коррупция - бу жамият ривожига ғов бўлаётган  иллат!!!

Коррупция - бу жамият ривожига ғов бўлаётган иллат!!!

01.04.2020
 Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олишга қаратилган Давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида статистика органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий комиссияси шакллантирилган бўлиб, ушбу комиссиянинг 2020 йил давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Азиз ватандошлар !

 

Бугун ўзларининг холис, пок ниятлари билан заҳматкаш деҳқонларимиз, фермер, ғаллакор-у боғбонларимиз ҳамда сохибкорларимиз ҳам аллақачон қадрдон далаларига отланганлар. Улар бўлажак мўл хосилни яратиш учун яхши ният, катта ғайрат ва зўр шижоат билан янги меҳнат мавсумини бошламоқдалар.

Айни пайтда, Президентимиз раҳбарликларида туманимизда истиқомат қилаётган ҳар бир оиланинг, ҳар бир инсоннинг фаровон турмушини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш йўлида зарур бўлган барча чора - тадбирлар кўрилмоқда.

 Мана шу мунаввар дамларда маҳалла-кўй, эл-юрт билан аҳил бўлиб, кўмакка муҳтож инсонларга, ногирон ва беморларга беминнат ёрдам бериш, табаррук кексаларнинг дуосини олиш каби халқимизга хос олийжаноб фазилатлар ўзининг яққол ифодасини топмоқда. Эътиборли томони шундаки, одамларимиз мана шу ўзгаришларнинг, бунёдкорлик ишларининг нафақат гувоҳи, балки фаол иштирокчиси бўлмоқдалар.

 

              Хурматли юртдошлар!

 

Бахт ва нафосат,  янгиланиш ва яшариш фасли Наврўз нафаси сезилиб турган ушбу хаяжонли дамларда эркин ва озод, обод ва фаровон юртимизнинг буюк келажагини яратиш йўлида энг эзгу ва олий ниятларни қилиб турган, юраги Ватанга муҳаббат ва фидоийлик туйғуси билан ёнаётган  сиз азиз юртдошларимга қалбингизда неки муқаддас, покиза тилакларингиз бўлса, амалга ошишини тилайман.

Олдимизга мақсад қилиб қўйган яратувчанлик ишларимизга, касбу-коримизга, юксак ғалла хирмонимизга Оллоҳнинг ўзи қут-барака берсин, юртимиздан ҳеч қачон тинчлик, тотувлик, хонадонларимиздан файз-барака, хуш кайфият аримасин.

 

            Азизлар!

 

Халқимизнинг буюк ва кўхна тарихидан далолат берувчи шарофатли, табаррук  Наврўз айёми билан Сизларни, нуроний отахон ва онахонларимизни, мунис опа - сингилларимизни, ёшларимизни яна бир бор самимий муборакбод этишга, барчангизга узоқ умр, мустахкам соғлиқ, бахт-саодат тилайман.

Азиз бошингиз омон, ризқу насибангиз зиёда бўлсин! ҳар бир хонадонга, бутун юртимизга тинчлик-омонлик, меҳр-оқибат, баҳту-саодат ёр бўлсин!

            Наврўз айёми барчамизга муборак бўлсин!