Янгиликлар

Истеъмолчилар жамияти аралашувидан сўнг мактабда турникет ўрнатилди

Истеъмолчилар жамияти аралашувидан сўнг мактабда турникет ўрнатилди

15.01.2019
Тумандаги 10-мактаб директори Аҳмаджон Неъматуллаев жорий йил 11-январь куни туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.
Янгиқўрғон туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳудуддаги махсус боғча тарбияланувчилари йўқланди.

Янгиқўрғон туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳудуддаги махсус боғча тарбияланувчилари йўқланди.

10.01.2019
20-сонли MTMда 140 нафар бола тарбияланмоқда. Уларнинг ҳар бирига совғалар ва ширинликлар улашилди. Боғча хоналарига гиламлар тўшалди. Қўй сўйилиб, мазали таомлар тайёрланди.
Янгиқўрғонда ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 оила янги хонадонли бўлди

Янгиқўрғонда ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 оила янги хонадонли бўлди

29.12.2018
Янги йил арафасида вилоятимиздаги кам таъминланган оилалар вакиллари ва оғир ижтимоий ҳолатга тушиб қолган хотин-қизларга 47 та хонадон калити топширилди. Улар орасида туманимиздан 5 киши бор.
“Нуроний” жамғармаси Янгиқўрғон туман бўлимига Spark тақдим этилди

“Нуроний” жамғармаси Янгиқўрғон туман бўлимига Spark тақдим этилди

29.12.2018
“Нуроний” жамғармаси вилоят, шаҳар ва туман бўлимларига 13 та Spark автомобили тақдим этилди. Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида бунга бағишланган тантанали маросимга мазкур бўлимлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари тўпланди.
Мамайлик опа-сингил Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Мамайлик опа-сингил Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

22.12.2018
Вилоят марказида бўлиб ўтган тантанали маросимда 35 киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Улар орасидан янгиқўрғонлик опа-сингил Дилфуза Қаюмова ва Юлдуз Ҳомидовалар бор.

-Хурсандчилигимиз қўшалоқ бўлди. Бундан икки йил аввал — 2016 йил декабрида ҳам шундай бўлганди. Ўшанда дадам Содиқжон Ҳомидов ва онам Раънохон Ҳомидоваларга мамлакатимиз паспорти топширилганди. Президентимизга оиламиз номидан миннатдорлик билдирамиз, чунки у киши бошлаган хайрли ташаббус туфайли оиламизнинг 4 нафар аъзоси “Фуқаролиги бўлмаган шахс” деган номдан қутулдик, — дейди Юлдуз Ҳомидова.

Юлдуз ва Раъно опа Мамайдаги 32-умумтаълим мактабида фаолият юритишади. Раъно опа 1984 йилдан, Юлдуз эса 2011 йилдан бери шу ерда ишлаб келмоқда. Ўзи она тили ва адабиётдан, онаси бошланғич синфларда дарс беради. Опаси Дилфуза вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳамшира бўлиб ишлайди. Иккисининг ҳам икки нафардан фарзандлари бор.

Педагогнинг Ўзбекистон фуқароси бўлиб қайтгани мактабда катта байрамга айланиб кетди. Юлдузхонни ҳамкасблари ва шогирдлари, ўқувчилари қутлади. Унинг ўзи эса бу рағбатдан руҳланиб, юрт равнақи, ёш авлоднинг баркамол вояга етиши йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишга астойдил бел боғлади.