Янгиқўрғонда ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 оила янги хонадонли бўлди

Янги йил арафасида вилоятимиздаги кам таъминланган оилалар вакиллари ва оғир ижтимоий ҳолатга тушиб қолган хотин-қизларга 47 та хонадон калити топширилди. Улар орасида туманимиздан 5 киши бор.

Жумладан, “Обод” МФЙдан Муяссар Абдураҳимова, “Газнон” МФЙдан Дилрабо Абдуғафорова, “Тошкент” МФЙдан Муҳаммадсултон Абдуллажонов, “Ибрат” МФЙдан Эътибор Аҳмедова ва “Юксалиш” МФЙдан Ойшахон Юсуфжанова янги уй-жойли бўлди.

- Янгиқўрғон шаҳарчасидаги “Водий” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйдан 2 хонали хонадон берилди. Турмушимдан ажрагандан кейин ўғлим Сейманбек билан икки синглим ва жияним қатори ота уйимизда яшаб келаётгандим. Шукр, Янги йил арафасида ўзимнинг уйимга эга бўлдим, — дейди Янгиқўрғон туманидаги “Газнон” маҳалласида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Дилрабо Абдуғаффорова.

Бунга бағишланган тантанали маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Иродахон Қўчқорованинг таъкидлашича, бундай оилалар ва меҳнатга лаёқатсиз аёллар рўйхати йил бошида Республика ишчи гуруҳи томонидан шакллантирилган. Мустақиллик байрами арафасида улардан 90 нафари уй-жой билан таъминланган эди.