• Бош сахифа
  • Янгиликлар
  • Янгиқўрғон туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳудуддаги махсус боғча тарбияланувчилари йўқланди.

Янгиқўрғон туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳудуддаги махсус боғча тарбияланувчилари йўқланди.

20-сонли MTMда 140 нафар бола тарбияланмоқда. Уларнинг ҳар бирига совғалар ва ширинликлар улашилди. Боғча хоналарига гиламлар тўшалди. Қўй сўйилиб, мазали таомлар тайёрланди.

— ИИБ ходимлари ўз секторларида жойлашган бизнинг боғчани тез-тез йўқлаб туради. Байрамлар, турли тадбирларимиз доимо уларнинг иштироки, кўмагида ўтади. Бунинг учун болалар номидан миннатдорлик билдирамиз, — дейди MTM мудираси Насиба Мамадалиева.