11.08.2021 йилдаги «Расмий статистика тўғрисида»ги ЎРҚ-707-сон Қонуннинг амал қилиши расмий статистикани тайёрловчиларга ва ундан фойдаланувчиларга, респондентларга ҳамда маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларга, шунингдек улар ўртасида юзага келадиган, расмий статистикани тайёрлаш, тарқатиш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ бўлган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

Қонун билан «расмий статистика» тушунчаси киритилмоқда, у давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборатдир.

 Шунингдек Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: идентификатор, индивидуал ва маъмурий маълумотлар, метамаълумотлар, миллий статистика тизими, расмий статистикани тайёрловчи, статистика маълумотлари, статистика маълумотларини тайёрлаш, статистик бирлик.

 Расмий статистиканинг асосий принциплари мустақиллик, тушунарлилик ва шаффофлик, аниқлик ва ишончлилик, беғаразлик ва холислик, статистик махфийлик, долзарблик ҳисобланади.

 Давлат статистика қўмитаси расмий статистика соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади. Давлат статистика органлари расмий статистиканинг асосий тайёрловчилари бўлиб, расмий статистикани тайёрлашни, тарқатишни ҳамда мувофиқлаштиришни амалга оширади.

 Статистика дастурларига расмий статистикани тайёрловчилар сифатида киритилган давлат бошқаруви органлари расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари ҳисобланади.

 Расмий статистикани тайёрловчиларга индивидуал ва бошқа маълумотларни статистика мақсадларида тақдим этувчи жисмоний ёки юридик шахс респондент ҳисобланади.

 Маъмурий маълумотларни расмий статистикани тайёрловчиларга тақдим этувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари маъмурий маълумотларни етказиб берувчилардир.

 Жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари расмий статистикадан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.

Шунингдек Қонун билан расмий статистика соҳасида қуйидагилар белгиланди:

  • давлат сиёсатининг асосий йўналишлари;
  • Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Давлат статистика қўмитасининг расмий статистика соҳасидаги ваколатлари;
  • расмий статистикани тайёрловчиларнинг, респондентларнинг, маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг ҳамда расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • статистика дастурларини ишлаб чиқиш, статистик кузатувни ва рўйхатга олишни ўтказиш, статистика регистрларини юритиш тартиби;
  • маъмурий ва индивидуал маълумотлардан фойдаланиш, шунингдек статистика маълумотларининг махфийлигини таъминлаш тартиби ва бошқалар.

 Қонун қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.08.2021 йилда кучга кирди.

Шунингдек туманимизнинг иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларига оид  маълумотларни сизни қизиқтирса хар ойнинг 1-3-жума кунлари бўлиб ўтадиган очиқ эшиклар кунида Янгиқўрғон туман статистика бўлимига ташриф буйуриб билиб олишингиз мумкин.

 

Янгиқўрғон туман статистика бўлими

 

Eng ko‘p sut ishlab chiqargan hududlar nomi ma'lum bo‘ldi

08/09/2021

Namangan viloyatida 2021– yilning yanvar– iyun oylarida barcha toifadagi xo‘jaliklar tomonidan 318,5 ming t. sut ishlab chiqarildi. Bu ko‘rsatkich 2020– yilning yanvar– iyun oylariga nisbatan 5,3 % ga ko‘paygan.

Namangan viloyati hududlar bo‘yicha ishlab chiqarilgan sut hajmi, tonna

🔹Chust – 49 412,

🔹To‘raqo‘rg‘on – 31 510,

🔹Yangiqo‘rg‘on – 30 838,

🔹Uchqo‘rg‘on – 29 163,

🔹Pop – 28 688,

🔹Namangan – 27 253,

🔹Norin – 26 007,

🔹Kosonsoy – 22 086,

🔹Chortoq – 20 056,

🔹Uychi – 18 829,

🔹Mingbuloq – 18 541,

🔹Namangan sh – 16 142 tonnani tashkil etgan.

✅ Ma'lumot o‘rnida, sut ishlab chiqarish ko‘rsatkichlarini xo‘jalik toifalari bo‘yicha tahlil qilinganda, sut ishlab chiqarish umumiy hajmidan 95,3 % i dehqon (shaxsiy yordamchi) xo‘jaliklari hissasiga to‘g‘ri kelishini ko‘rsatmoqda.

 

 Шунингдек туманимизнинг иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларига оид  маълумотларни сизни қизиқтирса хар ойнинг 1-3-жума кунлари бўлиб ўтадиган очиқ эшиклар кунида Янгиқўрғон туман статистика бўлимига ташриф буйуриб билиб олишингиз мумкин.

 

Янгиқўрғон туман статистика бўлими.

Ўзбекистон Республикасида 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишда аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби тўғрисида  низом тасдиқланди.

 

Мазкур Низом "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 202З-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнларида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Унга кўра Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги 710-сон қарори билан тасдиқланган З.4-илова 4-шакл "Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотлами йиғиш бўйича саволнома" ҳамда З.2-илова 2-шакл "Шахсга оид саволнома" асосида амалга оширилади.

Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда Махсус ташкилотлар) ҳудудида жойлашган ҳар бир турар-жой бинолари ва ётоқхоналардаги шахсий уй хўжаликлари учун 3.1-илова 1-шакл "Турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати", зарурй бўлганда эса, аҳолини рўйхатга олиш варағининг бошқа шакллари тўлдирилади.

Яниқўрғон тумани статистика бўлими тадбиркорлик субектлари томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликни олдини олиш мақсадида хар ойнинг 1-3 жума кунлари “Очиқ эшик куни” тушунтириш ишлари, семинар ташкил қилинган. Тадбиркорлик субектлари ўзларини қизиқтирган саволлари, Estat 4 дастури бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

 

Янгиқўрғон туман статистика бўлими.

Namangan viloyatida 2021– yilning yanvar– iyun oylarida barcha toifadagi xo‘jaliklar tomonidan 318,5 ming t. sut ishlab chiqarildi. Bu ko‘rsatkich 2020– yilning yanvar– iyun oylariga nisbatan 5,3 % ga ko‘paygan.

Namangan viloyati hududlar bo‘yicha ishlab chiqarilgan sut hajmi, tonna

🔹Chust – 49 412, 🔹To‘raqo‘rg‘on – 31 510, 🔹Yangiqo‘rg‘on – 30 838, 🔹Uchqo‘rg‘on – 29 163, 🔹Pop – 28 688, 🔹Namangan – 27 253, 🔹Norin – 26 007, 🔹Kosonsoy – 22 086, 🔹Chortoq – 20 056, 🔹Uychi – 18 829, 🔹Mingbuloq – 18 541, 🔹Namangan sh – 16 142 tonnani tashkil etgan.

✅ Ma'lumot o‘rnida, sut ishlab chiqarish ko‘rsatkichlarini xo‘jalik toifalari bo‘yicha tahlil qilinganda, sut ishlab chiqarish umumiy hajmidan 95,3 % i dehqon (shaxsiy yordamchi) xo‘jaliklari hissasiga to‘g‘ri kelishini ko‘rsatmoqda.

 O`zingizni qiziqtirgan savol va takliflaringiz bolsa bo`limda xar oy 1-3 juma kunlari “Ochiq eshik kunlari” o`tkaziladi.

 

Yangiqo`rg`on tuman statistika bo`limi.

2021 йил август ойи бўйича 12-moliya shakl (oylik) “Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида”ги хисоботни Тижорат ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хўжаликларидан ташқари) тижорат ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алохида бўлинмалари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгилан рўйхат бўйича) топширилади. Хисоботни 2021 йилнинг 18 сентябрига қадар электрон шаклда тақдим этишингизни эслатамиз.

Хисобот юзасидан савол ва таклифлар учун 69-63-21-498 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Янгиқўрғон туман статистика бўлими.