Янгиқўрғон туманида ҳамжиҳатлилиги, аҳиллиги, комил фарзандларни эл қаторига қўшгани билан намуна бўла оладиган оилалар кўпчиликни ташкил этади.

Бугун туман Маданият марказида "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” шиори остида ўтказилган танловда ана шундай ибратли оилалар аъзолари иштирок этишди.

15 май - "Халқаро оила куни" муносабати билан ташкилланган ушбу "Ибратли оила” кўрик- танловининг туман босқичида "Салмон" маҳалласидан спортсевар - Турдиевлар оиласи ҳамда "Ғовозон" маҳалласидан маърифатпарвар - Маматовлар оиласи иштирок этдилар.



Тадбир якунига кўра, кўплаб шогирдлар тайёрлаган, спортнинг волейбол турини омма ўртасида кенг тарғиб қилиб, кўплаб ютуқларга эришган спортсевар-Турдиевлар оиласи ғолиб чиқиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Тадбир якунида иштирокчилар туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.