Тадбирда "Нуроний" жамғармаси Наманган вилояти бўлими бош мутахассиси А.Болтабоев, туман "Нуроний" жамғармаси раиси М.Дедабоев,  Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қ.Иброҳимов, НамДУ тарих фанлари номзоди  Б.Исақов  ҳудуддаги нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирга ҳамоҳанг равишда бўлиб ўтган  "Қўша қариш саодати" тадбирида шу ҳудудда 50-60 йил давомида ҳамжихатликда тинч-тотув яшаган жуфтликлар иштирок этишди.

Уларнинг ҳаётий йўллари ёшларга ўрнак бўлди. Шунингдек, мактабда аъло баҳоларга ўқиётган, фан олимпиадаларида ютуқларга эришган ўқувчилар Нуроний" жамғармасининг эсдалик совғалари,  уларнинг ота-оналарига эса туман ҳокимининг "Ташаккурномаси"  топширилди.

Ўқувчилар томонидан  намойиш этилган бадиий чиқишлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки  кайфият бағишлади.