ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ

Умумий маълумотлар. Янгиқўрғон тумани маъмурий худуд сифатида 1926 йил 26 сентябрда ташкил этилган бўлиб, Наманган вилоятининг Шимолий қисмига жойлашган. Туманнинг ер майдони 525 квадрат километр бўлиб, кенглиги Ғарбдан Шарққа томон 8-16 километрни ташкил этса, узунлиги Шимолдан Жанубга 65 километрдан иборат. Маъмурий маркази Янгиқўрғон шахарчаси бўлиб, вилоят маркази Наманган шаҳридан 22 километр олисликда жойлашган. Чегаралари: Шимол, Шимолий Ғарб, Шимолий Шарқ томондан Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Ак-су ва Ола буқа туманлари билан 88,53 километр масофада чегараланган. Туманнинг чегара ҳудудларидаги Нанай, Поромон, Заркент, Наврўзобод, Зарбдор қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли 17 та аҳоли манзилгоҳи ҳамда 27 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 15 минг хонадонда 75 минг нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Шунингдек чегара ҳудудларида 3 та касб-ҳунар коллежи, 26 та мактаб, 14 та мактабгача таълим муассасаси, 11 та қишлоқ врачлик маскани, 3 та қишлоқ шифохонаси, 6 та масжид, 3 та деҳқон ва буюм бозорлари фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари туман Шарқ томондан Чортоқ тумани билан, Жанубий Шарқ, Жанубий Ғарб томондан Наманган тумани билан, Жанубдан Наманган шахри билан, Ғарб томондан Косонсой туманлари билан чегарадош. 1950 йилга қадар ҳозирги Чортоқ, Уйчи туманлари ҳамда Косонсой туманининг бир қисми Янгиқўрғон тумани таркибида бўлган.Туманда 71 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд.

Аҳолиси. Бугунги кунда туман худудидаги 41, 4 минг хонадонда 230 500 мингдан ортиқ аҳоли,  шундан шаҳарчада - 159, 2 нафар, қишлоқларда - 72,9 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Аҳолининг асосий қисми ўзбеклар бўлиб, айни пайтда туманда 14 миллат вакиллари яшайди. Ахолининг 97,2 фоизини ўзбеклар, 2,5 фоизини қирғизлар ва қолган 0,3 фоиз аҳолини бошқа 12 миллат вакиллари ташкил этади. Аҳолининг  50,8 фоизини эркаклар ва 49,2 фоизини аёллар ташкил этади. Табиати. Янгиқўрғон туманининг географик ўрни Чотқол тоғ тизмасининг Жанубий этакларида жойлашганлиги учун хам ер юзаси текислик ва адирликлардан иборат. Денгиз сатхидан баландлиги Жанубдан Шимолга 300 метрдан бошланиб, Шимолда 2000 метрга қадар кўтарилади. Янгиқўрғон географик жиҳатдан Испания, Италия, Греция, Словакия, Черногория каби субтропик мамлакатлар кенглигида жойлашган. Иқлими континентал, ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши совуқ, ўртача температура январда 1оС дан - 4оС гача, июлда +25о+26оС. Минимал температура қишда -29оС гача бўлса, ёзда максимал температура 40оС гача кўтарилади. Йиллик ёғин миқдори 300-400 миллиметр бўлиб, ёғин кўпроқ баҳор ва қиш ойларида ёғади. Тупроқлари асосан типик бўз тупроқлар бўлиб, энг Шимолий чеккалари қисман тўқ тусли бўз тупроқлардан иборат. Туманнинг Жанубий қисми қуруқ субтропик иқлимга яқин бўлиб, қиши анча илиқ ва 2-3 ой давом этади. Шимолий худудларда эса қиш узоқ вақт давом этади, қалин қор тушиб, узоқ вақтгача эримайди, ёзи эса салқин, ёғин миқдори Жанубий худудларга нисбатан анча ортиқ. Туманнинг Жанубий ерларида қуёшли кун 229-230 кунни ташкил этгани холда Шимолий худудларда 200 кундан ортмайди ёки Жанубий худудлар билан Шимолий ерлардаги экин ва ўсимликларнинг ривожланиш даврида 15-20 кунлик фарқ мавжуд.

I. Умумий маълумотлар:

Вилоят ташкил топган сана

1926 йил 26 март

Ҳудуди (ер майдони)

0,525 минг кв

Аҳоли сони

232 100 киши

Маҳалла фуқаролар йиғинлари

71 та

Оилалар сони

60,1 мингта

Хонадонлар сони

41,4 мингта

шундан, камбағал оила

68 та

II. Ижтимоий- иқтисодий кўрсаткичлар:

Боғчалар

320 та

Мактаблар

65 та

Коллежлар

1 та

Касб-ҳунар мактаблар

2 та

Ихтисослаштирилган мактаб

1 та

Мусиқа мактаблари

2 та

Ахборот технологиялари техникуми

1 та

Болалар ва ўсмирлаш спорт мактаби

2 та

III. Саноат корхоналари кўрсаткичлари:

Саноат корхоналари

369 та

Қўшма корхоналар

14 та

IV. Қишлоқ хўжалиги кўрсаткичлари:

Фермер хўжаликлари сони

896 та

Ғалла ҳосили режаси

5,5 минг тонна (106,0%)

Йирик шохли қорамоллар

976  бош (101,2%).