Жорий йил пилла мавсумида Янгиқўрғон туманида 4576 қути ипак қурти парваришлаб, 235 тонна пилла ҳом ашёси етиштириш режалаштирилган.

"Жўра Охунов - Шарқ Юлдузи" агрофирмаси ҳудудида илк 500 қути уруғ жонлантирилиб, парваришлаш учун фермер хўжаликлари ва касаначиларга тарқатилди.

Натижада 450 нафар пиллакорнинг бандлиги таъминланди.

Ушбу жараёнда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида сектор раҳбарлари, нуронийлар иштирок этиб, кўзланган 235 тонналик пилла хирмонини яратишда пиллакорларга куч-қувват сўраб, дуога қўл очдилар.

Бундан ташқари "Доли Сатторов - Саид Барака" ҳамда "Туркистон" агрофирмаларидаги фермер хўжаликлари ва касаначиларга ҳам ипак қурти тарқатиш жараёнлари.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати