Янгиқўрғон туманида маҳалла раисларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, тизим ходимларининг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда намунали маҳаллалар доирасини кенгайтириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ижтимоий шериклик муносабатларини янада кучайтириш, ўз фаолиятида сезиларли ютуқларга эришаётган маҳалла раисларини рағбатлантириш мақсадида “Энг намунали маҳалла раиси” танлови бўлиб ўтди.



Ушбу танловда секторлар босқичида ғолиб бўлган 4 нафар маҳалла раислари 3 та шарт бўйича беллашдилар.

Туман босқичини якуни бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан 1-ўринга “Қизилёзи” маҳалласи раиси Жаҳонгир Ёқубжанов, 2-ўринга “Баркамол” маҳалласи раиси Олимжон Тошпўлатов, 3-ўринга “Туман” маҳалласи раиси Кимсанбой Қаюмовлар лойиқ деб топилди.

Барча ғолиблар ташкилий қўмита томонидан 1,2,3-даражали диплом ва 3 млн. сўм маблағ миқдорида пул мукофоти билан тақдирландилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

"Нов" маҳалласидаги 48-умумтаълим мактабида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганди.

Учрашув давомида ёшлардан К-савдони йўлга қўйиш, мактабда кимё фанида фойдаланиш учун зарур бўлган реактивлар билан таъминлаш, жамоатчилик асосида ишга жойлашиш бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатлар тегишлилиги юзасидан соҳа раҳбарларига йўналтирилди ва назоратга олинди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар иштирок этдилар.

Йиғилишда SL-Solar energy Жанубий Корея технологияси асосида Хитойда ишлаб чиқарилган қуёш панеллари ўрнатувчи хорижий корхона вакилларининг тақдимоти тингланди.

Йиғилишда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов айни кунда мамлакатимиз бўйлаб муқобил энергия манбаи ўрнатиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида тўхталиб, бу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Янгиқўрғон тумани 3-сектор ҳудудида туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда "Инсон" ижтимоий хизматлари маркази ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Мазкур ярмаркага тумандаги корхоналар жалб этилиб, ўзларида мавжуд бўлган 141 та бўш (вакант) иш ўринлари ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларидан намуналар билан иштирок этдилар.

Меҳнат ярмаркасида ишсиз ва ногиронлиги бўлган ҳамда банд бўлмаган фуқаролардан 15 нафарига турли йўналишлар бўйича йўлланмалар берилди. Шундан 1 нафар 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқарога маъқул келган бўш иш ўринларига, 14 нафарига касбга қайта ўқитишга (шундан 2 нафари 2-гуруҳ ногирони) йўлланмалар берилди.

Шунингдек, ярмаркада иштирок этган фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ва ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда касаначи сифатида аъзо бўлиб, уй шароитида оилавий даромадларини ошириш, тижорат банклари томонидан кредит ажратиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг туман босқичи ғолибларини рағбатлантирди.

Куни кеча бўлиб ўтган танлов якунларига кўра, 10-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва ўқувчиларидан иборат жамоа инглиз тили фанидан фаол иштирок этиб, 1-ўринни эгаллади ва 100 млн. сўм маблағни қўлга киритди.

Танловда, шунингдек, 15-умумтаълим мактаби жамоаси 75 млн. сўм (инглиз тили, 2-ўрин) ҳамда 16-умумтаълим мактаби жамоаси 50 млн. сўм маблағни (француз тили, 3-ўрин) қўлга киритдилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати