Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан оилавий низолар ва ажримларнинг олдини олиш мақсадида “Оила-муқаддас қўрғон” шиори остида навбатдаги "Яраштириш куни" ўтказилди.

"Яраштириш куни" да 12 та оилавий масала кўрилиб, улардан 5 тасини яраштиришга  эришилди.

Қолган 7 та оилага белгиланган тартибда муддат берилди.

Яраштиришда туман ҳокими А.Нажмиддинов, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Абдураҳманова, ҳарбий психолог Д.Исроилов, Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди раиси С.Юлчиева, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, подполковник Г. Чубаева, туман ФҲДЁ бўлими масъуллари ва диний идора вакиллари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.

Яраштириш тадбирида ажримларнинг олдини олишга бағишланган видеоролик ҳам намойиш этилди.

Туманда фаолият олиб бораётган республика ишчи гуруҳи вакиллари айни дамда "Қизилёзи" маҳалласи еттилиги билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, келгусидаги режалари, тажрибаси, маҳалла драйвери билан танишмоқда.

Ишчи гуруҳи вакиллари, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг режаларини ҳам ўрганмоқдалар.

Бугун Янгиқўрғон Маданият марказида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда чекланган контингент қўшинларини Афғонистондан олиб чиқилган куннинг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Қарийб ўн йил давом этган афғон урушида иштирок этган янгиқўрғонлик жангчиларнинг 343 нафари ота-оналари бағрига соғ-омон қайтиб келган. Айн кнуларда уларнинг 248 нафари Янгиқўрғонда истиқомат қилишади.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлими, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда афғон уруши қатнашчилари, фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Дастлаб жангчи-фахрийларга туман ҳокими А.Нажмиддиновнинг табрига ўқиб, эшиттирилди, "Ташаккурнома"лари топширилди.

Тадбирда жангчи-фахрийларнинг элу юрт ва ёш авлод олдидаги хизматлари эътироф этилди.

Уларнинг мардлиги ва жасорати, шижоати, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, содиқлиги келажак авлодга ҳамиша ўрнак ва намуна бўлиб қолиши таъкидланди.

Шундан сўнг байналмилал жангчилар туман марказидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Шунингдек, ташкил этилган байрам дастурхони атрофида қуролдошлар мириқиб суҳбатлашдилар.

Тадбирда “Veteran” бирлашмаси фаоллари ҳамда байналмилалчи жангчи-фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

Санъаткорлар ижросидаги дилтортар қўшиқлар эса иштирокчилар қалбига ўзгача завқ бағишлади.

"Уч авлод учрашуви" тарзида ўтган тадбирда 9201-сонли ҳарбий қисм томонидан қурол-яроқ кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Янгиқўрғон тумани ахборот хизмати

Айни кунларда Янгиқўрғон туманида ғалла майдонларини азотли минерал ўғитлар билан баҳорги 1-озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу кунгача парвариш қилинаётган 2676 гектар ғалла майдонларининг 2061 гектари, яъни 77 фоизи ана шундай ўғитлар билан озиқлантирилди.

Хусусан, "Қизилёзи" маҳалласи еттилиги билан учрашган ишчи гуруҳи вакиллари мамлакатимиз раҳбари бошчилигида жорий йил 12 январда бўлиб ўтган видеоселекторда берилган вазифалар ижроси юзасидан олиб борилган ишлар билан танишди.

Хусусан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш,  ҳуқуқни муҳофаза килиш органлари томонидан 185 нафар оғир тоифадаги, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшларни оталиққа олингани борасида олиб борилган ишларни ўргандилар.

Ишчи гуруҳи вакиллари чегара ҳудуд Мамай маҳалласида жойлашган 32-умумтаълим мактабида бўлдилар.

Мактабда "Икки тил, битта касб" тамойили асосида ўқувчиларга касб-хунар, инглиз ва рус тиллари ўргатилмоқда.

Шунингдек, "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракатига 98 нафар ўқувчилар жалб этилди.

"Жадидлар" мусобақасида ғолиб бўлган ўқувчилар билан ўтган суҳбат бугун ёшлар борасида олиб борилаётган сиёсат ўзини оқлаётганини исботлади.