Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошқараётган 1-сектор ҳудудида ўтган 9 ой давомида барча соҳаларда  бир қатор ишлар бажарилди.

 Жумладан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳисобига ўтган даврда 70 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб,  124 та якка тартибдаги тадбиркорга давлат рўйхатидан ўтказилишига кўмаклашилди.

Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифлари давомида янги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича тасдиқланган дастурга мувофиқ умумий қиймати 21 млрд. 302 млн. сўмлик 5 та йирик лойиҳалар фаолияти йўлга қўйилди. 

Ушбу лойиҳага лойиҳачиларнинг ўз маблағи ҳисобидан 11 млрд. 800 млн.сўм, банк кредити ҳисобидан 4 млрд.400 млн.сўм ва хорижий кредит ҳисобидан 480 минг.доллар маблағлар сарфланди. 

Ҳозирда фаолияти йўлга қўйилган "Поромон мармар" МЧЖ, "Нанай Бек савдо" МЧЖ, “Халол хордиқ меҳмон уйи” оилавий корхона, “Ўзак Оқилжон боғлари” фермер хўжалиги, “Нанай Оқил чорваси” МЧЖларда ҳудуддаги салкам 100 нафар киши иш билан таъминланди.