Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги “Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5214-сонли қарори ижросига алоҳида эътибор қаратилди. 

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир сектордан ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган «оғир» маҳаллалар танлаб олиниб, «лидер» тадбиркорлар бириктирилди.

 

Жумладан, 1-сектор ҳудудидаги “Хадикент” МФЙда лидер тадбиркор сифатида "Кинднес текс" МЧЖ  томонидан жами 100 та, шундан 50 та аҳоли хонадонларига кооперация асосида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда. Бунинг учун, Миллий банк томонидан 1 млрд.сўм банк кредити ажратилади. 

Бундан ташқари, “Дехқонобод” МФЙда (2-сектор)  "Сара зар" МЧЖга  100 та аҳоли хонадонларида, “Қўриқ” МФЙда (3-сектор)  "Аминжон Халима Текстил" МЧЖ томонидан 100 та,  “Хуррият” МФЙдаги (4-сектор)  "Эскиобод асл мевалари" МЧЖ  томонидан эса 50 та аҳоли хонадонларида кооперация асосида тикувчилик фаолияти йўлга қўйилади. 

Ушбу мақсадларда тижорат банклари томонидан  «оғир» маҳаллаларга бириктирилган «етакчи» тадбиркорлик субъектларига 3 йил муддатгача йиллик 10 фоиз ставкада, битта маҳалла учун 2 миллиард сўмгача миқдорда кредит маблағлари ажратилади.