Озод Абдулхамид бошчилигидаги Жаҳон банки мутахассисларидан иборат жамоа "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. Фаза-2" лойихаси бўйича амалга оширилган ишлар билан танишиш учун Янгиқўрғон туманида бўлди.
Ушбу миссиянинг асосий мақсади шартнома бўйича амалга оширилган ишларнинг ҳолатини кўриш, лойиҳа буйича эришилган натижа билан танишиш, лойиҳани амалга оширишда дуч келаётган тўсиқларни ўрганишдан иборат.


Миссия вакиллари аввал реконструкция қилинган "Эскиер" сув насос станциясида бўлдилар.
Ташриф чоғида меҳмонлар Янгиқўрғон тумани Исковот қишлоғидаги 37-қудуқнинг очилиш маросимида ҳам иштирок этдилар.
Туман нуронийлари билан бирга фойдаланишга топширилган ушбу сув қудуғи ёрдамида экин ер майдонлари суғорилади.





