Бугун туман Маданият марказида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда маҳалла ва сектор босқичларида сараланиб, ғолиб бўлган 4 та жамоа ўзаро беллашдилар.
Хусусан, Тинчлик МФЙнинг "Кўча юлдузлари", Бўстон маҳалласининг "Зукколар", Юқори Қораёнтоқнинг "Ўзимизнинг йигитлар" ҳамда Тиллатепанинг "Тўполон" жамолари ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.
Қизғин курашлар билан кечган танлов якунида "Зукколар" жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Жамоа аъзоларига танловнинг вилоят босқичида омад тилаб қоламиз.





