Бухорода бўлиб ўтаётган I-Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалида Наманган вилояти вакиллари қаторида янгиқўрғонлик икки нафар ҳунармандлар ҳам иштирок этишмоқда.

Хусусан, фестиваль иштирокчилари томонидан Янгиқўрғон Маданият маркази ходими Исмоил Мамажоновнинг халқ амалий санъати йўналишидаги ижод намуналарига катта қизиқиш билдирилмоқда.

Шунингдек, моҳир кулолчи Ҳасанбой Умаровнинг кулолчилик йўналишидаги ишлари ҳам барчанинг эътиборини тортмоқда.