Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилаётган 61-Халқаро гуллар фестивали кўтаринкиликда давом этмоқда.

Турли давлатлардан, вилоятлардан келаётган гул ишқибозлари учун ҳар куни бадиий чиқишлар, концерт дастурлари ташкилланмоқда.

Ушбу концерт дастурларида Янгиқўрғон тумани маданият бўлими ходимлари ҳам ўз дастурлари билан иштирок этишмоқда.

Жумладан, ширали овоз соҳиблари А.Усманов, У.Розиқов, Н.Баҳриддинов, О.Дадамирзаев, Д.Қурбонов, М.Мақсудов, И.Рахмонов, Ш.Убайдуллаевалар, шунингдек "Истиқлол" бадиий жамоаси, Халқ театри жамоаси фестиваль иштирокчиларига хуш кайфият улашишда фаоллик кўрсатмоқдалар.