Кундан кунга туманимиз ёш спортчи вакилларининг турли миқёсдаги мусобақаларда намунали иштирок этаётганлиги ҳақидаги хабарлар кўпаймоқда.

Жумладан, Нукус шаҳрида оғир атлетика бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган мамлакат чемпионатида Янгиқўрғон туманидан ҳам 6 нафар спортчиларимиз иштирок этишди.

Қувонарлиси, уларнинг 5 нафари юқори натижа кўрсатишиб, умумжамоа ҳисобида Наманган терма жамоаси 2-ўринни қўлга киритди.

Хусусан, 44 кг. вазн тоифасида Мансурбек Ёқубжонов ҳамда 55 кг. тоифасида Ҳаётбек Эрматовлар 1-ўринни, 40 кг. вазн тоифасида Диёрбек Қодиржанов ва +81 кг. вазн тоифасида Мардонбек Мўминовлар 2-ўринни ҳамда Ҳаётбек Аҳмаджонов 36 кг. вазн тоифасида 3-ўринни эгаллаб, Наманган терма жамоаси ютуғига муносиб улуш қўшдилар.