Ҳафтанинг ҳар сешанбасида туман ҳокимлигида бўлиб ўтаётган ҳоким қабулига юзлаб фуқаролар ўзларининг муаммолари билан мурожаат этишмоқда.



Унда Ғалаба маҳалласидан Ф.Тожибоева фарзандини даволаш учун моддий ёрдам, ғайратлик О.Қобулова оилавий масалада, хўжашўркентлик Н.Рахимжонова уйини таъмирлаш, кўкерлик М.Инатуллаева 4 фоизли квота олиш, ғовозондан С.Валиева боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш, боғ Н.Рахмановалар фарзандига моддий ёрдам, ғовозонлик Н.Имонова даволанишга кўмак сўраб қилган мурожаатларига ечим берилди.
Шу билан бирга ўрганиб чиқиш учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар мутасаддиларга ҳавола этиляпти.
Қабул давом этмоқда.





