Айни кунларда инфраструктураси жиҳатидан оғир дея қайд этилган Хўжашўркент ва Туман маҳаллаларида сув тармоғи тортиш, сув иншооти қазиш, электр тармоқларини созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, шу кунгача икки маҳалла ҳудудида 35,5 км сув тармоғи тортилиб, режа юз фоизга бажарилди. Ҳозирда Туман МФЙда мавжуд сув қудуғини таъмирланиб, сув минораси ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.



Худди, шунингдек, Хўжашўркент маҳалласида ҳам мавжуд сув қудуғини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллаларда режалаштирилган 6 км. ички йўлларни амалда 7,8 км (130%) этиб шағаллаш ишлари бажарилди.

Режадаги 7,7 км электр тармоғи тортилиб, 2 та трансформатор ва 258 та таянч устунлари ўрнатилди.