Туманимизда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан уюштирилаётган турли тадбир, мусобақалар ёшларимизнинг интеллектуал салоҳиятларини оширишда, спортга ошна бўлишда, соғлом турмуш тарзини олиб боришда ҳамда бўш вақтларини фойда билан ўтказишда муҳим омил бўлмоқда.
Бугун "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида киберспорт бўйича ўтказилган мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этган Заркент маҳалласининг ёшлари ўзларини муносиб кўрсата олишди ва мусобақанинг рсепублика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритишди.

Жумладан, Иззатбек Мўминов "Playstation Fifa 2022" йўналишида, Абдужалил Хайдаров эса "Pubg mobile" йўналишида 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар.
Вакилларимизга мусобақанинг республика босқичида ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.





