Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғиш тизимида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “eStat 4.0” ахборот тизими ишга тушганлигини хабар қилиб, бюджет ташкилот ва муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, жумладан, фермер хўжаликлари томонидан давлат статистика ҳисоботларини электрон шаклда жўнатиш тартиби янада такомиллаштирилди.

2022 йил 2 чорагидан Давлат статистик ҳисоботларини “eStat 4.0” электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими ишга тушди. Ушбу ахборот тизимига hisobot.stat.uz ҳаволаси орқали кириб, юридик электрон рақамли имзо (ЭРИ)дан фойдаланган холда хисобот жўнатишингиз мумкин бўлади.

Янгиқўрғон туман статистика бўлими