Маҳаллий ҳокимиятнинг таркибига кирувчи, ўз-ўзини бошқариш органлари бўлмиш маҳаллалар давлатнинг жойлардаги муҳим таянчи ҳисобланади.

Шу боис сўнгги вақтларда ушбу институтнинг моддий-техник базасини мустаҳқамлаш, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш борасида кўплаб ўзгаришлар ясалди.

Бугунгидай файзли тонгда 4364 нафар аҳоли жамланган "Туман" маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бинонинг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.



Бу бинони таъмирлаб, янги, замонавий қиёфага келтиришни "Chortoq mineral water" қўшма корхонасининг таъсисчиси Баҳодир Абдураимов ўз зиммасига олди.

Бу кўркам бинода бошқарувнинг қуйи органига жамланган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда нозир учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратилган.

Очилиш маросимида сўз олган туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, "Чортоқ ресорт" МЧЖ бошқарувчиси Бойдеда Жўраев ҳамда маҳалла фаоллари улуғ ишга ҳисса қўшганларга миннатдорчилик билдириб, уларнинг ҳиссаларини эътироф этдилар.

-Бу бино маҳалламиз кўркига кўрк қўшиши баробарида йиғин мутасаддилари ва аҳоли учун бир қатор қулайликларни яратди. У узоқ йиллар маҳалла учун хизмат қилишига ишончимиз комил,-дейди имом хатиб Хайрулло Муродшоев.

Маросимда Чортоқ туманидан келган бир қатор меҳмонлар ҳамда маҳалла фуқаролари бир дастурхон атрофида жамландилар.