Мамлакатимизда инсон қадри устуворлигига эришиш мақсадида халқ билан мулоқот, мурожаатлар билан шаффоф ишлаш, муаммоларни жойида ўрганиб, ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун Янгиқўрғон туманида ўтган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззаковнинг сайёр қабули ҳам "инсон қадри учун" тамойили асосида ташкилланди.
Зеро, халқимизни давлатдан рози ҳолда яшашини таъмин этиш мамлакатимиз раҳбари бошчилигида барча мутасаддилар фаолиятининг асосини ташкил этмоқда.


Вилоят ҳокими бошчилигида вилоятдаги барча ташкилотлар бошлиқлари, Янгиқўрғон тумани ҳокими, сектор раҳбарлари иштирок этган қабулда фуқаролар соғлигини тиклаш, ижтимоий таъминот, контракт пулларини тўлаш, уй-жой кадастри, шунингдек моддий ёрдам, уй-жой сўраб, мурожаат этдилар.
Вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган 200 нафардан ортиқ фуқаролар мрожаатларининг таҳлили бугун одамларимизнинг онгу тафаккури ва дунёқараши ўзгариб бораётганини кўрсатмоқда. Аксарият мурожаатлар ҳудудлар инфратузилмаси, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар билан боғлиқлиги ана шундай хулоса учун асос бўлди.





