Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб рўй бераётган бир қатор қувончли воқеаларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Улардан бири бир неча йиллик чекловлардан сўнг 2022 йил Ҳаж зиёратига йўл очилганидир.
Бу йил Ҳаж сафарига Янгиқўрғон туманидан 80 нафар фуқаро жўнаб кетишади.
Айни дамларда уларни муборак зиёратга кузатиш тадбирлари олиб борилмоқда.



Таъкидлаш жоизки, зиёратчиларимизга сафар давомида барча шароитларга эга меҳмонхоналар хизмат кўрсатиб, тажрибали ишчи гуруҳ ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қиладилар.
Муборак сафарга отланаётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч кўз ёшлари, дилларида, тилларида шукроналик, миннатдорчилик
Зиёратчи тумандошларимизни кузатишга чиққан яқинлари зиёратчиларга оқ йўл тилаб, эзгу тилакларини изҳор этишмоқда.
“Ҳаж-2022” мавсуми намунали ва тартибли, кўнгилдагидек ўтишини, сафарга отланаётганларнинг сафарлари бехатар, ибодатлари мукаммал, дуолари ижобат бўлишини тилаб қоламиз.





