Кўнгиллари тубида эзгу ниятларни жамлаган, муборак Хаж сафарига йўл олган тумандошларимиз учун 1- сонли касб-ҳунар мактабида дастурхон ёзилиб, эҳсон уюштирилди.



Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида сектор раҳбарлари зиёратчиларни муборакбод этарканлар, уларга сафарлари бехатар бўлишини, эсон-омон бориб келишларини тилаб, туман бош имоми бошчилигида дуога қўл очишди.

Шундан сўнг бўлғуси хожилар Наманган халқаро аэропортига жўнаб кетдилар.