Жорий йилда туманимиздаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини 2157 нафардан ортиқ, касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни 740 нафардан ортиқ ўқувчилар тамомлади.
Қувонарлиси, бугунги кунга қадар 100 нафардан ортиқ битирувчилар Ўзбекистондаги ва хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларига муддатидан аввал ўқишга қабул қилиндилар.
Бугун Янгиқўрғон туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида туман ҳокимининг ҳудуддаги касб-ҳунар ва умумтаълим мактаблари ҳамда НамДУ университети битирувчи ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.



Учрашувда 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этдилар.
Сўз аввалида туман раҳбари ёшларнинг катта йўл бошида турганлиги, бу йўлда адашмасликлари учун муносиб касб танлаш лозимлари, тарбияли борасида намунали бўлишлари, шундагина жамият ўз ўрнини топа олишлари ва фаровон ҳаёт кечиришларини таъкидлаб, битирувчиларга келажакда катта марраларни эгаллашларини тилади.
Учрашув давомида НамДУ битирувчилари Дилмурод Тўйчибоев, Мирсултон Мирёқубов ҳамда Самандар Ботировлар фортепиано ҳамда доирада куй чалиб беришди. Хуршида Жўрабоева ижросидаги жонли ижро эса барчага хуш кайфият улашди.
Учрашув якунида туман ҳокимининг ўринбосари Эсонбек Мехманов ёшлар масалаларига оид янгиликлар билан таништириб ўтди.





