Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, янги иш ўрни яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга мақсадли кредитлар ажратилмоқда.
Фақатгина, ажратилган маблағдан ўринли фойдаланиш ва белгиланган мажбурият асосида тўлов жадвали асосида қайтариш талаб этилади.

Бироқ, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан бу мажбурият бажарилмагани оқибатида иш судгача бориб етмоқда.

Масалан, “Финмакс инвест” МЧЖ ва “Савдогарбанк” вилоят филиалининг ўзаро шартномасига асосан кредит ажратилади. Аммо, жамият мутассаддилар олинган кредитни қайтариш ўрнига, турли баҳоналар билан тўламай келади.

Тижорат банк томонидан тегишли тартибда Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво киритилади ва ажримга кўра салкам 77 млн. сўм қарздорликни ундириш белгиланади. Ундирув гаровга қўйилган автомашинага қаратилади.

Бюронинг Янгиқўрғон туман бўлими иш юритувига келган ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўрилди. Яъни, “Ласетти” автомашина хатланиб, қарздорлик ундириб берилиши таъминланди.


Фарҳод Отабоев,
МИБ Янгиқўрғон туман
бўлими бошлиғи