Янгиқўрғон туман ҳокимлигида ишсиз, кам таъминланган оилаларнинг вакилларига инкубатор тарқатилди.
Бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тўла субсидия асосида 50 нафар ишсиз фуқароларга инкубаторларнинг берилиши уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, хонадонларида даромад манбаи яратилишига омил бўлди.



Хусусан, 4-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи Зарифа Бозорованинг икки нафар фарзанди бор. Ўзи ишсиз, турмуш ўртоғининг жисмоний имкониятлари чекланганига қарамай катта иштиёқ билан ўзининг айтиши бўйича телпакда ўрдак, бедана, товуқ тухумларидан жўжа очтирган. Бундан ташқари хондонида 3 қутида асалари ҳам парваришламоқда.
Бугун у ҳам бепул замонавий инкубаторга эга бўлганидан, эндиликда ўзини ўзи банд қилиб, рўзғорига қўшимча даромад кирита олишидан хурсанд бўлди.





