Жорий йилда "Янгиқўрғон картошкачилик маркази томорқа хизмати" МЧЖ картошкачилик кластери томонидан "Ҳадикент Келажак тонги" агрофирмаси ҳудудидаги 28 гектар ер майдонида бошоқли дон экилган.
Корхона томонидан жорий йилда 226,8 тонна дон ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, шундан 90,8 тонна дон давлатга сотиш белгиланган.



Кластер корхонаси раҳбари Алишер Ашуров ҳар гектар ер майдонидан 85-90 центнердан юқори ҳосил олишни мақсад қилган.
Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ҳамда туман прокурори Қобилжон Аҳмаджонов ғалла ўрим-йиғими олиб борилаётган мазкур майдонда бўлиб, бу ерда олиб борилаётган мавсумий ишларни кўздан кечирдилар.
Секторлар раҳбарлари ғалла ўримида фаол иштирок этаётган ўрим отрядлари аъзоларига совғалар топширдилар.





