Бугун Янгиқўрғон туман ҳокимлигида республика "Нуроний" жамғармаси бўлим бошлиғи Абдумажид Умаров, Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддиновнинг туман нуронийлари, маҳаллалар раислари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида назарда тутилган энг асосий нормаларга тўхталиб ўтилди.




Таъкидланишича, конституциявий қонун лойиҳаси «инсон-жамият-давлат» принципига асосланган бўлиб, Бош Қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Йиғилишда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларда аҳоли томонидан билдирилган таклифларнинг таҳлили, халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини кўрсатмоқда.

Учрашувда сўз олган Икромхон Нажмиддинов пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлмаслиги, ота-она фарзанди учун, фарзанд ота-онаси учун жавоб бермаслиги каби меъёрлар Конституцияга киритилишини таъкидлади.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда уларни мазкур жараёнларни аҳолига етказишда жонбозлик кўрсатишга чақирилди.

Учрашувда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Кўпайсинов, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Комилжон Усмоновлар иштирок этдилар.