Бугун туман ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Кўпайсинов фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини ўрганди.

Қабулда фуқаролар моддий ёрдам, уй-жойини таъмирлаш, соғлиғини тиклаш, ер, уй-жойини кадастр қилиш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун кредит олиш масалаларида мурожаат қилдилар.

Моддий ёрдам, озиқ-овқат сўраб мурожаат қилган 20 нафардан ортиқ фуқароларга Қурбон Ҳайити арафасида эҳсон уюштирилиши таъкидланди.

Қабулда, шунингдек барча мурожаатларга қонуний ечим бериш чоралари кўрилди

.