Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 июлдаги "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорларига асосан Янгиқўрғон туманидаги масжидларда ҳам тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, тумандаги жоме масжидларида Қурбон хайити байрамига тайёргарлик кўриш, Ҳайит намози ўқиладиган 20 та масжидларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, автомобил қўйиш жойларини аниқлаш, Қурбон Ҳайити тадбирларини халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларига мос равишда ўтишини таъминлаш мақсадида хуқуқни мухофаза қилувчи давлат органлари билан ҳамкорликда масжидларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, масжидлар ҳудудини ободонлаштириш, муқаддас байрамни юқори кайфиятда ўтказиш, бемор, имконияти чекланган, эҳтиёжмандлар оилалар ҳолидан хабар олиш, намоз суҳбатларида силаи раҳм, шукроналик масалаларига эътибор қаратган ҳолда маърузалар ташкил қилиш масалаларида ҳам келишиб олинди.