Мусулмонлар учун энг улуғ, муқаддас айём ҳисобланмиш Қурбон Ҳайитида - эзгулик ва саҳоват, меҳр-оқибат, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз яна бир бор намоён бўлади.
Ушбу байрам муносабати билан атрофимиздаги меҳр-эътиборга муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга мурувват кўрсатишдай эзгу амаллар киши кўнглига ёруғлик бахш этади, инсонийлик фазилатларимизни яна бир бор юксалтиради.



Бугун Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ташаббуси билан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг "Саховат ва кўмак" маблағлари ҳисобидан секторлар кесимида 50 нафар ана шундай эҳтиёжманд оилалар, беморлар, ногиронлиги бор юртдошларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этилиб, дуолари олинди.
Бундан ташқари, тумандаги бир қатор ташкилотлар раҳбарлари томонидан ҳам кўп фарзандли, шароити оғир тумандошларимиз ҳолидан хабар олиниб, моддий кўмак кўрсатилмоқда.
Бундай эзгу амаллар юртдошларимизга байрам шукуҳини улашиб, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашга ундамоқда.





