Байрам шукуҳи улашилмоқда

Барча жойда бўлганидек, Янгиқўрғон туманида ҳам байрам арафаларида эҳтиёжманд, эътиборга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, кўнгил сўраш анъана тусига кирган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 1 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорида ҳам ана шу анъанага содиқ қолган ҳолда мутасадди ташкилотлар Ҳайит байрамини халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказишлари белгилаб берилди.



Юқоридагиларга асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Янгиқўрғон туман бўлинмаси томонидан Қурбон ҳайити арафасида бир қатор юртдошларимизга байрам шукуҳи улашилмоқда.

Хусусан, куни кеча фонднинг туман бўлинмаси томонидан 10 нафардан ортиқ беморлар, боқувчисини йўқотган, кўп фарзандли, яшаш шароити оғир оилалар, оиласида ногиронлари мавжуд хонадонларга Наманган вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда эсдалик совғалари тарқатилди.

Йўқловлар давом этмоқда.