Қурбон Ҳайити муносабати билан жойлардаги йўқловлар давомида туман ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан яна 50 нафар шароити оғир, кам таъминланган тумандошларимизга бир марталик пул маблағлари ҳам етказиб берилди.
Бу мақсадларда 20 млн.сўм маблағ сарфланди.


Бундан ташқари, яна 9 нафар ётиб қолган, хаста фуқароларга кўмак тариқасида жами 16 млн. 800 минг сўм маблағ йўналтирилди.
Бундай эътибор, ғамхўрликлар кўнгли ўксикларга чинакам қувонч бағишлаши баробарида юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаётганига далилдир.





