Янгиқўрғон туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида "Оқ йўл сенга, битирувчи!" тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими А.Нажмиддинов, "Маданият" МФЙ раиси М.Дўсматов, йирик иш берувчи "Янгиқўрғон агроинвест" кластери иш юритувчиси А.Қосимов, фахрий устозлар ва битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими Президентимиз томонидан ёшларнинг профессионал таълим олишларига берилаётган эътибор, уларга яратилаётган кенг имкониятлар тўғрисида тўхталди.

Шундан сўнг мактабдаги ўқишда ўзининг намунали ҳулқи ҳамда "Беш ташаббус" доирасида ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этиб, алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ битирувчиларни эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Сўзга чиққан ота-оналар ва меҳмонлар ҳам битирувчиларга самимий тилакларини билдиришди.

Шунингдек, тадбирда намунали фаолият олиб бораётган Бирлик, Гаистон, Навкент, Боғ маҳаллаларининг ёшлар етакчиларига вилоят ҳокимининг совғалари топширилди.