Янгиқўрғон туманида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида бўлиб ўтган тадбир туман аҳолиси учун ўзгача кўтаринкилик бахш этди.
Янгиқўрғон ёшлари, хотин-қизларидан иборат тадбир иштирокчилари ўзбекистонликларнинг севимли хонандалари Яҳёбек Мўминов ҳамда Отабек Муҳаммадзоҳидларнинг шўх куй-қўшиқларига хиром айлар эканлар, бундай эркин ва фаровон юртда яшаётганликларидан шукроналикда, миннатдор эканликлари кўзларидан пайқаш мушкул бўлмади.
-"Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан ташкилланган ушбу тадбир чинакам байрамона кайфият улашди. Ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдирган ҳолда инсон қадри юксак юртда яшаётганимга шукр келтираман"- дейди "Маданият" маҳалласи фуқароси Муножат Мухиддинова.








