Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби маънавият ва маърифат йўналишида ҳам кенг миқёсли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бугун Янгиқўрғон туманида ана шу ислоҳотларнинг яққол кўриниши - "Маънавият ва маърифат маскани"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, туманда бундай масканнинг қурилиши 2023 йилга мўлжалланган бўлса-да унинг аҳамиятини ҳис этган ҳолда қисқа муддатларга муҳташам Маънавият ва маърифат маскани барпо этишга эришилди.


Замонавий техник жиҳозлар, электрон ва босма кутубхона, халқ амалий санъати тўгараклари хонаси, тадбирлар зали ёшлар, ижодкорлар, китобхону маънавият тарғиботчилари ва бошқа аҳоли қатламлари учун чинакам маънавият ўчоғига айланади.
Масканнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Абдухалил Маврулов, республика Маънавият ва маърифат Маркази раҳбари ўринбосари Зохиджон Тўрақулов ва бўлим бошлиғи Жасурбек Болтаев, Маънавият ва маърифат Маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, туман ҳокими Асадулло Нажмиддиновлар ушбу масканнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, унинг барпо этилишида ҳисса қўшганларни эътироф этдилар.
Тадбирда вилоятдаги маънавият тарғиботчилари, тумандаги ташкилотлар раҳбарлари, фахрийлар иштирок этдилар.





