Нанай ҳудудини туристлар учун жозибадор масканга айлантириш мақсадида бир қатор лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, у ерда салоҳиятли инвесторларни жалб этган ҳолда меҳмонхоналар, кемпинг, тоғ спорти, дор йўли, туристлар уйлари, от спорти каби объектларни ташкил этиш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтириш назарда тутилган.



Бугун туман раҳбари Асадулло Нажмиддинов "Қайроқи тулпор" МЧЖнинг от спорти туризмини ривожлантириш буйича амалга ошириляпган ишлари билан танишди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 85,0 млрд.сўм, яратиладиган янги иш ўринлари сони жами 80 та шундан доимий 25 та, мавсумий 55 тани ташкил этади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Қайроқи МФЙ ҳудудида 13 гектар ер майдони ажратиб берилди.