Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Янгиқўрғон туман Кенгаши туман сардорлари билан ҳамкорликда болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли тадбирлар ташкилламоқдалар.

Бугун ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси "Ёзни "Камалак" билан" лойиҳаси дастури асосида "Камалак" болалар оромгоҳида ўтказилди.

Спорт йўналишида ташкилланган тадбирда "Қувноқ старт"лар, арғамчида сакраш, расм чизиш, шахмат-шашка, тез айтиш ҳамда армрестлинг бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиб бўлган ёшлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.